Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЮНEСКО Бош конференциясининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга келди

Давлат раҳбарининг ташрифи эзгу анъанага мувофиқ Имом Бухорий мақбарасига зиёрат билан бошланди.

Шавкат Мирзиёев ЮНEСКО Бош конференциясининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга келди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш мақсадида Самарқандга ташриф буюрди. Давлат раҳбарининг ташрифи эзгу анъанага мувофиқ Имом Бухорий мақбарасига зиёрат билан бошланди. Мажмуада Қуръон тиловати қилинган, дуо ўқилган ва сўнгги пардозлаш ишлари билан танишилди.

 

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан қайта бунёд этилган Имом Бухорий мажмуаси 44 гектар майдонга эга бўлиб, унинг таркибига мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид, маъмурият биноси, музей ва 75 метрлик миноралар киради. Мажмуа нафақат зиёратгоҳ, балки илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани сифатида ҳам хизмат қилади.

 

Янги ташкил этилган инновацион музейда Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлар тарихи, ҳадисларнинг жамланиши ҳақидаги маълумотлар намойиш этилади. Мажмуа атрофида меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш бинолари қурилиши якунланган бўлиб, бу ерда зиёратчилар учун барча қулайликлар яратилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев ЮНEСКО Бош конференциясининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга келди | Zamon.uz