Ўзбекистон

Тошкент вилоятида қадимий ибодатхона топилди

У V-VII асрларга тегишли экани айтилмоқда.

Тошкент вилоятида қадимий ибодатхона топилди

Тошкент вилоятидаги Қанқа ёдгорлигида олиб борилаётган экспедиция давомида V-VII асрларга тегишли ибодатхона ва ҳарбий анжомлар топилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

 

Қайд этилишича, Фанлар академияси Тарих институти Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қанқа ёдгорлигини “Очиқ осмон остидаги музей”га тайёрлаш бўйича изланишларни олиб бормоқда.

 

Институтнинг “Ҳарбий тарих маркази” ва “Қадимги дунё тарихи” бўлимлари ходимларидан иборат гуруҳ томонидан олиб борилаётган бу йилги изланишлар давомида ёдгорлик арки қуйи майдончасида жойлашган V-VII асрларга тегишли ибодатхонани ўрганиш жараёнида металлдан ишланган совут бўлаклари топилган.

 

“Қадимда жамият маданий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи ибодатхонага ҳар бир кишининг ўзи тайёрлаган энг яхши маҳсулоти, буюмини совға қилиш анъанаси бўлган. Жангчи совути ҳам қуролчи уста томонидан худди шу мақсадда ибодатхонага топширилган бўлиши мумкин. Кекса Туронда бу каби анъаналар кўп учрайди. Мисол ўлароқ, Бойкенд ибодатхонаси қазув ишлари давомида топилган ҳарбий анжомларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин.

 

Қанқа ибодатхонасида бу каби ҳарбий анжомларнинг сақланиши айниқса муҳим ўрин тутади. Зеро Қанқа ибодатхонаси тарихи туркий халқларнинг ҳарбийликка йўғрилган турмуши билан чамбарчас боғланган. 2021 йили бошланган қазув ишлари давомида ибодатхонага кириш қисмида от анжомлари топилган бўлса, бу йил топилган совут туркий халқларнинг ҳарбий соҳага кучли эътибор берганларини яна бир бор тасдиқлайди”, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Тошкент вилоятида қадимий ибодатхона топилди | Zamon.uz