Ўзбекистон

Энди хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам "декрет" пули тўлаб берилади

Ўзбекистонда хусусий секторда ҳар йили камида 150-160 минг аёл туғруқ таътилига чиқади.

Энди хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам "декрет" пули тўлаб берилади

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 

 

Сенатнинг Фан таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари Орал Атаниязованинг айтишича, 2024 йилда 133 мингга яқин аёлларнинг туғруқ нафақалари тўлаб берилган. Шундан 15 мингдан кўпроғи хусусий секторда ишловчи аёллар ҳиссасига тўғри келмоқда. 

 

Маълум бўлишича, хусусий секторда ҳар йили камида 150-160 минг аёл туғруқ таътилига чиқади.

 

Янги қонун лойиҳасига кўра, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан уч турдаги, яъни касаллик муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш, ишни ёки даромадни йўқотиш бўйича суғурта тўловлари тўланиши белгиланмоқда.

 

Бундай суғурта ҳодисалари юзага келган тақдирда, жамғарма томонидан суғурталанган шахсларга ёки уларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши назарда тутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.