Ўзбекистон

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Fitch Ratings томонидан "BB" барқарор рейтинг билан тасдиқланди

Ушбу натижа нафақат компаниянинг молиявий барқарорлигини, балки Ўзбекистон гидроэнергетикасининг янги босқичга чиқиб бораётганини тасдиқлайди.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Fitch Ratings томонидан "BB" барқарор рейтинг билан тасдиқланди

Ўзбекистоннинг барқарор энергия соҳасидаги етакчи компанияси – “Ўзбекгидроэнерго” АЖ халқаро Fitch Ratings агентлиги томонидан яна бир бор “BB” даражасидаги, “барқарор” прогнозли кредит рейтинги билан тасдиқланди.

 

Ушбу натижа нафақат компаниянинг молиявий барқарорлигини, балки Ўзбекистон гидроэнергетикасининг янги босқичга чиқиб бораётганини тасдиқлайди.

 

Fitchнинг баҳолашига кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ сўнгги йилларда молиявий натижалар, таваккалчиликларни бошқариш ва корпоратив бошқарув самарадорлиги соҳасида муҳим ютуқларга эришди. Компаниянинг мустақил кредит даражаси инвесторлар учун ишончли муҳит яратилганлигини англатади.

 

Компания сўнгги йилларда тўлиқ ўз маблағлари ва давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри кредитлар ҳисобидан молиялаштирилаётган йирик лойиҳалар портфелини амалга оширмокда. Fitch таъкидлаганидек, “Ўзбекгидроэнерго”нинг молиявий сиёсати эҳтиёткорлик ва узоқ муддатли барқарорлик тамойилларига асосланиб, FFO leverage кўрсаткичи 2-3x даражасида сақланмокда – бу эса, халқаро андозалар бўйича мустаҳкам молиявий база ҳисобланади.

 

Компаниянинг 2030 йилгача бўлган Ривожланиш стратегияси доирасида 3,6 трлн сўмлик йиллик инвестиция дастури, мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш ва янги гидроқувватларни қуриш орқали мамлакатнинг яшил энергия салоҳиятини оширишга қаратилган.

 

“Ўзбекгидроэнерго”нинг Fitch томонидан “BB” барқарор даражасида тасдиқланиши – бу компаниянинг молиявий самарадорлигига берилган баҳо эмас, балки Ўзбекистондаги барқарор энергия инқилобининг халқаро даражада тан олинишидир. Бу натижа мамлакатнинг энергетик мустақиллиги, атроф-муҳит мухофазаси ва ESG тамойилларига содиқ ривожланиш йўлнинг амалий исботидир.

 

““Ўзбекидроэнерго”нинг барқарор рейтингни сақлаб қолиши – бу фақат натижа эмас, балки янги мақсадлар учун кучли асос. Биз миллий энергия тизимини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишда давом этамиз,” – деб таъкидлайди компания раҳбарияти.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Fitch Ratings томонидан "BB" барқарор рейтинг билан тасдиқланди | Zamon.uz