Ўзбекистон

Аҳолига яқин жойлашган “заправка”лар хавфсиз ҳудудга кўчирилади

Шохобчаларни кўчириш ёки бузиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация қилинади.

Аҳолига яқин жойлашган “заправка”лар хавфсиз ҳудудга кўчирилади

Лойиҳага кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасадди ташкилотлар билан биргаликда 2026 йил 1 мартга қадар шохобчаларда ўтказилган хатлов натижаларидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини белгиланган минимал талабларга мувофиқлаштирилади.

 

2026 йил 1 апрелга қадар фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган, жамоат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, жумладан муҳофаза зоналари талабларига жавоб бермайдиган шохобчаларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш чоралари кўрилади.

 

Бунда шохобчаларни кўчириш ёки бузиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация қилинади.

 

Кўчириладиган шохобчалар учун ер майдонлари инфратузилмаларга эга бўлган ҳудудлардан ажратиб берилади.

 

Шохобчалар ўз фаолият турини ўзгартириш истагини билдирган тақдирда уларга шохобча жойлашган ҳудудда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилади.

 

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда уларга истисно тариқасида мавжуд инфратузилмаларга (газ тармоқлари, электр энергияси ва бошқалар) уланишга техник шартлар берилади.

 

Шохобчалар жойлашган ҳудудлар ҳимоя майдонлари атрофида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган бошқа объектлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилиши қатъиян тақиқланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Аҳолига яқин жойлашган “заправка”лар хавфсиз ҳудудга кўчирилади | Zamon.uz