Ўзбекистон

Доллар тушди. Нега нархлар тушмаяпти?

Ўзбекистонда бир неча ойки, доллар нархи кетма-кет тушишда давом этмоқда. Лекин нега нарх-наволар тушмаяпти? Иқтисодчи бунинг сабабини айтди.

Доллар тушди. Нега нархлар тушмаяпти?

Сўнгги вақтларда халқаро иқтисодда доллар нархининг тушиб олтин нархининг ошаётгани кузатилмоқда. Хўш, бундай вақтда нега бозордаги товарлар нархи тушмаяпти? Ўзбек сўмининг мустаҳкамланаётгани доллар нархининг тушишга қанчалик боғлиқ? Zamon.uz шу каби саволларга иқтисодчи Валижон Тўрақуловдан жавоб олди.

 

Иқтисодчининг айтишича, АҚШда Трамп сиёсати сабабли олтин нархи ўсишда давом этмоқда. Доллар нархининг тушиши ҳамда олтин нархининг қимматлашиши оддий ҳолат ҳисобланади. Исталган иқтисодий инқирозлар ёки бир ноаниқликлар бўлган пайтда, инвесторлар ўзларининг пулларини олтинда сақлаб қўяди. Натижада олтин нархи ошиб кетади. Ўзбекистон эса бу вазиятдан яхши фойдаланяпти.

 

“Ўзбекистон йил бошидан бошлаб долларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида адашмасам 29-30 фоизга олтин экспортини оширган. Мантиқан олиб қараганда бу жуда ҳам тўғри ишлайди. Одатда қайсидир нарса кам бўлса ўшанинг нархи қиммат бўлади. Ўзбекистонга эса долларнинг кириб келиши ошмоқда. Масса ошганидан кейин долларнинг нархи тушади. Мана шундай вазиятда баъзи ҳолатлар содир бўлади. Улардан бири олтин сотаётганимизда бизда кўп пул бўлади ва мана шу пулни биз халққа чиқаряпмиз. Энди халқда кўп пул бўлганидан кейин улар кўпроқ сотиб олишни бошлайди. Кўпроқ нарса сотиб олинганидан кейин мамлакатда инфляция кутилади”, — деди Тўрақулов.

 

Унга кўра, мана шу доллардан тушаётган пулларни иқтисоднинг ўзига тикиш керак эмас. Уни тикланиш ва тараққиёт жамғармаларига олиб қўйиш керак. Кейинчалик олтин нархи яна пасга тушган вақтида мана шу пуллардан ишлатилиши керак.

 

Хўш, доллар тушаётган бўлса, нега нархлар тушмаяпти?

 

Валижон Тўрақуловга кўра, бунинг жавоби турли ҳолатларга боғлиқ:

 

Биринчидан, хориждан сотиб олинаётган товарлар долларда сотиб олинмоқда.

 

Иккинчидан, мамлакатда инфляция ҳам маълум даражада ошиб боряпти.

 

Учинчидан, иқтисодда “sticky price” деган тушунча бор. Яъни қайсидир маҳсулотларнинг нархи ошганда ҳам унинг нархи тушмайди. Агар қандайдир жиддий сабаб бўлмаса унинг нархини тушиши жуда қийин.

 

“Энди доллар тушганда улар ҳам тушадими дейдиган бўлса, ўша “sticky price” мантиғига асосланиб, йўқ. Нархларнинг тушиши жудаям узоқ муддатда бўлади, узоқ истиқболда бўладиган нарса”, — деди Валижон Тўрақулов.

 

Доллар нархининг пастга тушаётганлиги учун сўмнинг ўрни мустаҳкамламаяптими?

 

Иқтисодчига кўра, кучли иқтисодиётнинг валюталар қадри юқори бўлади. Бу ерда Хитой валютасининг қадри сўнгги вақтларда ошмоқда. Бу иккаласи бир-бирга боғлиқ парадокс бўлган ҳолат. Валютани қадрини ошириш учун иқтисодни кучайтириш керак. Валютанинг қадри ошганда иқтисод ўз-ўзидан кучаяди.

 

"Ўзбекистонда 2018 ва 2019-базавий йилларга олиб қараганда 10-15 фоизга сўмнинг қадри ошди. Бунга сабаб: биринчидан жудаям кўп долларнинг кириб келиши, иккинчидан глобал сиёсий ҳолатлар. Трампнинг сиёсати сабабли долларнинг умумий қиймати нафақат қиймати фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда маълум даражада тушиб кетди. Доллар тушаётган пайтда ўзбек сўмининг қадри ошди. Чунки олтин кўп олтин сотишнинг оқибатида мамлакатга доллар кўпроқ кириб келди. Натижада унинг қиймати тушишни бошлади. Шундан кейин ўзбек сўми бироз бўлса ҳам 10-15 фоизгача мустаҳкамланишга эришди”, — дея қўшимча қилди Тўрақулов.

 

Унинг айтишича, Ўзбекистон иқтисодиёти қайсидир жиҳатдан яхшиланяпти. Чунки Халқаро Валюта Жамғармаси прогнозларига қараганда Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон иқтисоди еттидан юқори ўсиб, энг юқори ўсишга эришмоқда.

 

Шунингдек, охирги уч чоракда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,9-7 фоиз атрофида ўсган.

 

“Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши қайсидир маънода олтин сотишдаги кўпроқ даромадлар ҳисобига ҳам бўлаётган бўлишлиги мумкин. Лекин албатта тан олишлик керак, статистик маълумотларга қараладиган бўлса, мигрантларимиздан келаётган даромадлар ҳам барқарор ҳолатда ўсиб борди. Бу ҳам бир қайсидир маънода ўша иқтисодий ўсишга бир туртки бўляпти”, — деди иқтисодчи.

 

Унга кўра, одамларнинг даромадлари қанчалик ошиб борса, уларнинг ялпи талаблари ҳам шунчалик ошиб боради. Талаблар ошиб борганда ҳукумат иқтисодиётни босиб туриши керка. Чунки мамлакат иқтисодиёти ўта қизиб кетадиган бўлса автомобилга ўхшаб бузилишга олиб келади. Одамлар сарфлашга ўтиб кетадиган бўлса, мамлакатда инфляция кучаяди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Доллар тушди. Нега нархлар тушмаяпти? | Zamon.uz