Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Финляндия ҳамкорлигида “Green Zone” барпо этилади

У чиқиндиларни қайта ишлаш учун махсус ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ва Финляндия ҳамкорлигида “Green Zone” барпо этилади

Тошкент шаҳрида 31 октябрь куни Финляндия Президенти Александр Стубнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида “Ўзбекистон – Финляндия” бизнес форуми бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида турли йўналишларда Қўшма баёнот имзоланди.

 

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Финляндиянинг “EPSE Oy” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Англашув меморандумида “Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича “Греэн Зоне” саноат марказини барпо этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги қатор чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Унга кўра, республикада чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг қийматини ошириш технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш соҳаси ривожлантирилади.

 

Чиқиндиларни иқтисодиётнинг муҳим бўлагига айлантиришга қаратилган саноат объектлари ва инновацион майдончалар яратилади.

 

Томонлар иштирокидаги илғор технологиялар, билим ва компетенцияларга асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик шаклларини ўрганиш ҳамда амалга ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ва Финляндия ҳамкорлигида “Green Zone” барпо этилади | Zamon.uz