Ўзбекистон

Тошкентда 24 квадрат метрлик уйга 35 киши рўйхатга қўйилди

Ҳолатга кўра, рўйхатдаги ҳар бир кишига ўртача 0,7 квадрат метр майдон тўғри келган — бу стол майдонидан ҳам кичик.

Тошкентда 24 квадрат метрлик уйга 35 киши рўйхатга қўйилди

Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси билан боғлиқ ғайриоддий ҳолат аниқланди. Давлат солиқ қўмитаси “E-ижара” электрон тизими орқали ўтказилган мониторинг натижасида тахминан 24 квадрат метр майдонга эга бўлган хонадонга жами 35 нафар фуқаро рўйхатга қўйилгани маълум бўлди.

 

Таҳлил жараёнида квартира эгаси икки нафар талаба билан расмий ижара шартномаси тузиб, уларга атиги 0,5 квадрат метр майдондан ижарага бергани ва ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан тўлов ундирилгани қайд этилди. Шунингдек, ушбу манзилда қўшимча яна 33 киши рўйхатдан ўтказилгани аниқланган. Натижада ҳар бир фуқаро улушига ўртача 0,7 квадрат метр майдон тўғри келмоқда — бу мебел столи майдонидан ҳам кичик.

 

Солиқ органлари амалдаги ижтимоий меъёрларга кўра, бир киши учун минимал яшаш майдони камида 16 квадрат метр этиб белгиланганини эслатиб, уй-жойларни ижарага беришда белгиланган нормаларга риоя этиш, ижарачилар учун муносиб яшаш шароитини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.