Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши айтилди
Бу бўйича шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 2025 йил 3-ноябрдан, турар жой объектларида 5-ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди
“Сизнинг турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликларни аниқласангиз ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлигининг гувоҳи бўлсангиз 1055 ёки 71 210-01-87 рақамларига ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Бу билан сиз шаҳардаги иссиқлик таъминоти етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз”, дейилади хабарда.







