Ҳиндистонда тиқилинч сабаб 10 киши ҳалок бўлди
Яна қўплаб одамлар жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳиндистоннинг Андхра Прадеш штатида жойлашган Срикакулам шаҳридаги ибодатхонада диний маросим пайтида юз берган тиқилинч оқибатида камида ўн нафар диндор ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида асосан аёллар ва болалар бўлган.
Маҳаллий ҳокимият ва қутқарув хизмати хабарига кўра, ибодатхонада маросим учун одамлар жуда кўп тўпланган, чиқиш йўлагида тескари ҳаракат бошланиб, одамлар бир-бирини босиб кетган.
Воќеа жойида яна бир неча киши жароҳат олган, улар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Жароҳатланганлар сони аниқланмоқда.
Ҳиндистонда йирик диний тадбирлар ва зиёрат маросимларида одам оқимини бошқариш муаммоси кўп йиллардан бери долзарб бўлиб келмоқда. Экспертлар бундай ҳодисаларнинг асосий сабаблари сифатида тартибни таъминлашдаги камчиликлар, инфратузилманинг торлиги ва хавфсизлик қоидаларига етарлича амал қилинмаслигини қайд этади.







