Украина дронлари Россия портига ҳужум қилди
Экипаж эвакуация қилинган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Краснодар ўлкасининг Туапсе шаҳрида учувчисиз учиш аппарати ҳужуми натижасида танкер ва нефть терминали зарар кўрди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Ўлка Оператив штаби хабарига кўра, дрон парчалари танкерга тушиб, палуба шикастланган ва ёнғин юзага келган. Экипаж эвакуация қилинган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ҳужумга учраган порт ҳудудида “Роснефть”га тегишли нефть терминали ва қайта ишлаш заводи жойлашган.
Бундан ташқари, дрон бўлаклари Туапсин туманидаги Сосновий қишлоғидаги кўп қаватли уйга ҳам зарар етказган. Парчалар бинонинг учинчи қаватига тушиб, деразаларни синдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда ҳам жабрланганлар қайд этилмаган.







