Андижонда алиментдан қарздор эркак фермадан топилди
У 17 млн сўмдан зиёд алимент қарзини тўламай келган.

Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими иш юритувига ФИБ Избоскан туманлараро судининг 18.03.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.К.дан ундирувчи Л.А. фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор Р.К. алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган, шунга қарамасдан алимент тўлашдан қочиб яширинганлиги учун қарздорга нисбатан 05.08.2024 йилда қидирув эълон қилинган.
Бюронинг қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув натижасида қарздор Р.К. Балиқчи туман ҳудудида чорва фермасида ишлаётганлиги аниқланиб, топилди ва бюронинг Балиқчи туманига олиб келиниб, давлат ижрочисига топширилди.
Қарздор Р.К. 17 млн. сўмдан зиёд алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича туман судига юбориш учун тайёрланмоқда.







