Ўзбекистон

Ҳар бир бола шахмат ўрганиши учун: “Uzchess” қандай ишлайди?

Ўзбекистон бугун шахматда ўз мактабини яратмоқда — “Uzchess” эса бу жараённинг юраги бўлиб бормоқда.

Ҳар бир бола шахмат ўрганиши учун: “Uzchess” қандай ишлайди?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда шахматга бўлган қизиқиш кескин ошди. Бунга, албатта, 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтган 44-Шахмат олимпиадасида ёш ўзбекистонликлар — Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин ва Жаҳонгир Воҳидовларнинг сенсацион ғалабаси сабаб бўлди. Аммо бу муваффақият шунчаки эйфория эмас, балки янги ҳаракатни бошлаб берди: шахматни оммалаштириш, уни ҳар бир бола учун очиқ ва қулай қилиш ташаббуси.

 

Бир ғалабадан — янги лойиҳа сари

 

Мазкур ғалбадан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев шахматни бутун мамлакат миқёсида ўрганиш имконини берувчи платформа яратиш ғоясини илгари сурди. Лойиҳа раҳбари этиб медиа соҳасида фаол ишлаган Улуғбек Исматов тайинланди. Натижада «Узчесс» номли янги таълим экотизими пайдо бўлди — мақсади шахматни фақат мусобақа эмас, балки ўқув ва маданий қадрият сифатида жамиятга олиб кириш эди.

 

Ўзбек тилида, ўзбеклар учун

 

“Uzchess”нинг энг катта фарқи — контентнинг тўлиқ ўзбек тилида бўлиши. Иловадаги барча дарслар, интервьюлар, машғулотлар ва ўйинлар маҳаллий аудиториянинг эҳтиёжига мос шаклда тайёрланди.

 

Бир йил ичида иловадан ярим миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди. Бу Ўзбекистонда интеллектуал таълимга бўлган талаб қанчалик кучли эканини кўрсатади.

 

Шахмат ва медиа: янги майдон

 

Шахматни фақат спорт эмас, балки оммавий маданиятга айлантириш мақсадида “Uzchess Media Ligasi” ташкил этилди. Бу лойиҳада блогерлар, инфлюенсерлар ва контент яратувчилар ўзаро беллашади, ўйинлар эса жонли эфирда ёритилади.

 

Ҳар бир мавсум миллионлаб томошабинларни жалб қилиб, шахматни ёшлар орасида замонавий, қизиқарли ва рақобатли форматда тарғиб қилади.

 

Халқаро майдонда Ўзбекистон шахмати

 

Сўнгги йилларда ўтказилган йирик турнирлар ҳам бу жараённинг давоми бўлди. 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Uzchess Cup мусобақасида Праггнандҳа, Аржун, Непомняшчий, Абдусатторов ва Синдаров каби дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этди.

 

Бундан аввал, 2023 йилда Самарқандда ўтган FIDE Rapid & Blitz турнири “Uzchess” томонидан ўзбек тилида жонли ёритилиб, халқаро мусобақаларни она тилида томоша қилиш имкониятини яратган эди.

 

Мақсад — шахматни халқ ҳаётининг бир қисмига айлантириш

 

“Uzchess” шунчаки мобил лойиҳа эмас. Бу — ҳар бир болага шахматни ўрганиш имконини берувчи миллий таълим лойиҳаси. Маҳаллий мураббийлар, бепул дарслар, тушунарли формат ва реал имкониятлар тизими орқали лойиҳа шахматни ҳар бир уй, ҳар бир мактаб ва ҳар бир маҳаллага олиб киришни мақсад қилади.

 

Ўзбекистон бугун шахматда ўз мактабини яратмоқда — “Uzchess” эса бу жараённинг юраги бўлиб бормоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.