Ўзбекистон

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий жанжал чиқди

Полиция ҳодиса иштирокчиларини аниқлаш бўйича суриштирув бошлаган, дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувда беш киши қатнашган.

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий жанжал чиқди

2 ноябрь куни Россия пойтахти Москванинг “Филатов луг” турар жой мажмуасида мигрантлар ўртасида навбатдаги оммавий жанжал юз берди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. Воқеа жойига полиция ходимлари етиб бориб, ҳолатни ўрганиш ҳамда иштирокчиларни аниқлаш бўйича суриштирув ишларини бошлаган.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жанжал давомида мигрантлар бир-бирига пичоқ ва ҳатто болта улоқтирган. Ҳодисани телефонига ёзиб олаётган эркаклардан бирининг бўйнига пичоқ тиралган ва ундан видеога олишни тўхтатиш талаб қилинган, бироқ у воқеа жойидан соғ-омон чиқиб кетган.

 

Полиция маълумотига кўра, ҳодиса иштирокчилари ички ишлар бўлимига олиб борилган ва уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувда тахминан беш киши иштирок этган, аммо ҳозирча жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Москванинг "Прокшино" турар жой мажмуасида ҳам шунга ўхшаш оммавий муштлашув бўлиб ўтган эди. Ўшанда полиция 80 дан ортиқ кишини ушлаб, 65 нафарига нисбатан маъмурий баённома тузган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий жанжал чиқди | Zamon.uz