Оҳангаронда боғча мудираси ММТБ бошлиғига нега ташланди?
Тармоқларда тарқалган жанжал тафсилотлари маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (ДМТТ) директори ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур воқеа бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, бўлим бошлиғи С.М. ва ДМТТ директори Х.А. ўртасидаги можаро жорий йилнинг июль ойида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, X.A. иш фаолияти давомида бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйган, унга огоҳлантириш берилганда эса у камчиликларни тан олмасдан, жанжалга сабаб бўлган. Ўрганишлар якунига кўра, боғча директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатни тўлиқ ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилганини ва қонун доирасида чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.







