Ўзбекистон

Мудофаа вазирлигининг саll-маркази ишга туширилди

Саll-марказ ҳарбий хизмат, сафарбарлик, таъминот ва тиббий хизмат бўйича ахборот беради.

Мудофаа вазирлигининг саll-маркази ишга туширилди

 

Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги ҳузурида фуқаролар ва ташкилотлардан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор қабул қилиш учун мўлжалланган саll-марказ ишга туширилди. Эндиликда мурожаатларни 1530 қисқа рақами орқали сутканинг белгиланган вақтларида узлуксиз қабул қилиш имконияти яратилди.

 

Мазкур хизмат “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади — аҳолига қулай коммуникация каналларини яратиш ҳамда Мудофаа вазирлиги ваколатига кирувчи масалалар юзасидан аниқ ва тезкор маълумот беришдир, дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

 

Саll-марказ қуйидаги йўналишларда ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади:

– муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби;

– сафарбарлик тайёргарлиги ва ҳарбий ҳисоб масалалари;

– ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва таъминот;

– тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари;

– мудофаа тизими ходимларини тайинлашга оид саволлар.

 

Мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартиб асосида кўриб чиқилади. Фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаатлари мазмуни махфийлиги тўлиқ таъминланиши кафолатланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Мудофаа вазирлигининг саll-маркази ишга туширилди | Zamon.uz