Ўзбекистон

Россияда оғир шароитда қолган 35 нафар вояга етмаган ёшлар Ўзбекистонга қайтарилди

Элчихона, ИИВ, ССВ ва Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида навбатдаги инсонпарварлик миссияси амалга оширилди.

Россияда оғир шароитда қолган 35 нафар вояга етмаган ёшлар Ўзбекистонга қайтарилди

 

Россия Федерацияси ҳудудида ота-она қаровисиз, назоратсиз ёки оғир ижтимоий шароитда қолган 35 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Қайтариш жараёни Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида шакллантирилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди.

 

Дастлаб, ишчи гуруҳ томонидан Санкт-Петербург, Челябинск ва Москва шаҳарлари бўйича 16 нафар, шунингдек, Екатеринбург, Волгоград, Уфа, Нижний Новгород, Ҳакасиё, Москва вилояти, ҳамда Новосибирск шаҳарларидан 19 нафар бола аниқланиб, уларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди.

 

Қайтариш жараёнида болаларнинг шахсини аниқлаш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда сафарни ташкил этиш каби ташкилий масалалар Россия Федерациясининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда бажарилди.

 

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон фуқаролари, хусусан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муносиб шароит яратишга қаратилган изчил ишларнинг давомидир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россияда оғир шароитда қолган 35 нафар вояга етмаган ёшлар Ўзбекистонга қайтарилди | Zamon.uz