Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда 3-ўринга чиқди
Ҳаводаги зарарли моддалар меъёрдан 19 баравар ошган.

2025 йил 3 ноябрь куни эрталаб Тошкент шаҳри атмосферадаги ифлосланиш даражаси бўйича дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда халқаро IQAir мониторинг платформаси маълумотларига асосланиб хабар берилди. Маълумки, ушбу ҳафтадан бошлаб пойтахтда иситиш мавсуми расман бошланган.
Ҳисоботга кўра, Тошкентда ҳаво таркибидаги зарарли моддалар миқдори белгиланган меъёрлардан 19 баравар юқори экани қайд этилган. Мутахассислар фуқароларга тиббий ниқоблардан фойдаланиш, очиқ ҳавода бўлиш вақтини иложи борича чеклаш, имконият бўлса, ёпиқ жойларда қолишни тавсия қилмоқда.
Рейтингда биринчи ўрин Покистоннинг Лаҳор шаҳрига, иккинчи ўрин Ҳиндистон пойтахти Деҳлига тегишли бўлди.







