Тошкентда Gentra ЙПХ ходимини судраб кетди
Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл патруль хизмати (ЙПХ) инспекторини машина капотида судраб кетди. Ҳодиса Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси — ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш — бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ички ишлар органлари маълумотига кўра, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







