Ўзбекистон

2026 йилдан рецепт асосидаги дорилар 40–50 фоиз арзонлашади

Ўзбекистонда дори бозори тартибга солинади ва асоссиз нарх оширилишига чек қўйилади.

2026 йилдан рецепт асосидаги дорилар 40–50 фоиз арзонлашади

 

Мамлакатда фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дориларнинг иқтисодий жозибадор нархларда сотилишини таъминлаш бўйича янги чора-тадбирлар тасдиқланди. Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб рецепт бўйича тавсия этиладиган 2600 турдаги дори воситаларининг ўртача нархи 40–50 фоизга пасайтирилади.

 

Ҳозирда Ўзбекистон бозорида 7600 номдаги импорт дори воситалари мавжуд. Улардан 4900 таси нархлар бўйича “референт мамлакатлар” реестрига киритилмагани сабабли, импортчилар томонидан нарх шакллантириш жараёнида ошкоралик етарли эмас. Натижада дорилар баъзи ҳолларда қўшни давлатлар бозоридаги нархдан анча қимматга сотилмоқда.

 

Референт нархлар реестри — дори воситаларининг Россия, Қозоғистон, Европа Иттифоқи каби давлатларда тасдиқланган расмий нархларини ўзида акс эттирувчи очиқ ахборот базасидир. Дори воситаси мазкур реестрга киритилгач, унинг Ўзбекистондаги нархи халқаро нархлар билан солиштирилиб, давлат томонидан тартибга солинади.

 

Янги тартибга кўра, имкон қадар кўпроқ импорт дорилар ушбу реестрларга киритилади, нархларнинг ошкоралиги таъминланади ҳамда асоссиз нарх ошириш ҳолатларига чек қўйилади. Дорихоналар ва импорт қилувчилар учун эркин нарх белгилаш амалиётига барҳам берилади.

 

Ислоҳотдан дори нархларининг шаффоф ва барқарор бўлиши, аҳолининг дори воситаларига кириш имкониятининг яхшиланиши, сунъий нарх ошириш ва чайқовчилик ҳолатларининг олдини олиниш каби натижалар кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, экспертлар мазкур тизимнинг самарадорлиги тартибга солувчи органларнинг назоратига, имтиёзли истиснолар қўлланилмаслигига ҳамда импортчилар томонидан таъминотда узилишлар юзага келмаслигига боғлиқ бўлишини таъкидламоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.