Ўзбекистон

Андижонда божхона ходимининг ҳужжатини сохталаштирган шахслар ушланди

Улар сохталаштирилган ҳужжат ва маълумотномалар орқали банкдан кредит олишга уринган.

Андижонда божхона ходимининг ҳужжатини сохталаштирган шахслар ушланди

Андижонда банкдан кредит олиш мақсадида божхона ходимига оид сохталаштирилган ҳужжат ва маълумотнома тайёрлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

 

Маълум бўлишича, божхона қўмитаси ҳамда Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тадбирда, бир гуруҳ шахслар томонидан сохталаштирилган ҳужжатлар тайёрлаш ҳолатига чек қўйилган. Текширув давомида яшаш хонадонида “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси” ёзуви туширилган муҳр, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар, шунингдек, сохта божхона ходими гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар топилган.

 

Аниқланишича, уч кишидан иборат гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида ҳудудлардаги банкларга кредит олиш учун мурожаат қилган. Улар муҳр босилган маълумотнома ва хизмат гувоҳномалари орқали ўз ҳаракатларини яширишга ҳаракат қилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўзини Президент Администрацияси ёки ДХХ ходими сифатида таништириб, ҳужжатларни сохталаштирган шахс қўлга олинган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда божхона ходимининг ҳужжатини сохталаштирган шахслар ушланди | Zamon.uz