Ўзбекистон

Ўзбек шоирининг китоби Қирғизистонда нашр этилди

Аввалроқ Шуҳрат Орифнинг "Мави эрк" китоби турк тилида Анқарада чоп этилган эди.

Ўзбек шоирининг китоби Қирғизистонда нашр этилди

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шуҳрат Орифнинг “44-куз”  шеърий китоби Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида нашрдан чиқди. “Мукай” нашриёти томонидан чоп этилган китобдаги шеърларни истеъдодли шоира, Жўлон Мамитов номидаги мукофот соҳиби Гулумхан Исаева қирғиз  тилига таржима қилган.

 

Китобга  Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, таниқли шоир Атантай  Акбаров сўзбоши ёзган.

 

Шуҳрат Ориф ўзбек адабиётини хорижда фаол тарғиб қилиб келаётган ижодкорлардан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг сентябрь ойида шоирнинг "Мави эрк" китоби турк тилида Анқарада чоп этилган эди.

 

Ижодкорнинг шеърлари  инглиз, турк, озарбайжон, қирғиз, қозоқ, туркман, уйғур тилларига таржима қилинган.

 

2025 йилда Шуҳрат Ориф Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Шоирнинг туркий халқлар адабий алоқаларига қўшаётган ҳиссаси Туркий маданият халқаро ташкилоти  томонидан эътироф этилиб, ТУРКСОЙ медали билан тақдирланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбек шоирининг китоби Қирғизистонда нашр этилди | Zamon.uz