Тошкентдаги цехда ёнғин юз берди
Айни пайтда ёнғинни ФВБ ходимлари ўчирмоқда

Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 11:58 да 112-тизими орқали Янгиҳаёт тумани Бинокор қўрғони Шоликор кўчасида жойлашган пенопласт ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:08 да ёнғин жойига етиб бориб, ҳозирда ўчирилмоқда.
“Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. Қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади расмий хабарда.







