Ўзбекистон

Украинада қулликда сақланган 19 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Киев вилоятидаги иссиқхоналардан бирида мажбурий меҳнатга жалб қилинган фуқаролар ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Украинада қулликда сақланган 19 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Украинада мураккаб шароитда қолган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизга қайтарилди деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Бу жараён Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан Украина Миллий полицияси ҳамда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)нинг Украина ва Молдова бўлимлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

 

Маълум қилинишича, Киев вилоятидаги иссиқхоналардан бирида мажбурий меҳнатга тенг шароитда яшаб келган фуқаролар ҳақидаги хабар 18 сентябрь куни Украина ОАВда тарқалган. Ушбу маълумот эълон қилинган заҳоти вазият Ўзбекистон дипломатик миссияси томонидан қатъий назоратга олинди.

 

Элчихона қисқа муддат ичида ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий мақомини тиклаш, Украинадан хавфсиз чиқиб кетиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича кенг кўламли чораларни кўрди.

 

Олиб борилган музокаралар натижасида 19 нафар фуқарога расмий равишда “жабрланувчи” мақоми берилди. Бу эса Украинанинг амалдаги қонунчилиги бўйича уларга нисбатан ҳар қандай санкция қўлланилишининг олдини олди.

 

ХМТнинг Украина ва Молдова бўлимлари томонидан молиявий кўмак кўрсатилган ҳолда, 28-октабр куни фуқаролар автомобиль орқали Киевдан Кишинёвга олиб келинди. Молдова пойтахтида улар учун хавфсиз яшаш шароити, овқатланиш ва зарур ёрдам таъминланди. 2 ноябрь куни ХМТ вакиллари ҳамроҳлигида “Кишинёв–Истанбул–Урганч” авиарейси орқали учирилган ватандошларимиз 3 ноябрь куни Ўзбекистонга етиб келишди.

 

Мазкур ҳолат Ўзбекистон дипломатиясининг хориждаги фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги тизимли ҳамкорлик самараси эканини яна бир бор тасдиқлади.

 

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ватандошларимиз билан боғлиқ вазиятларни доимий назоратда тутмоқда ва уларнинг ҳуқуқлари поймол этилгани ҳақида келиб тушган мурожаатларни тезкор кўриб чиқишда давом этади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Украинада қулликда сақланган 19 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди | Zamon.uz