Ўзбекистон

1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими ишга тушади

Баъзи нафақалар 2026 йилдан бошлаб автоматик тарзда тайинланади.

1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими ишга тушади

Ўзбекистонда келаси йилнинг 1 январидан бошлаб давлат ижтимоий суғуртасининг янгиланган тартиби ишга тушади. Бу президентнинг ижтимоий суғурта бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш жараёнини соддалаштиришга қаратилган ПФ–206-сонли фармонида белгиланган. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, янги тизим фуқароларга ижтимоий ҳимоя хизматларини янада қулай тарзда олиш имконини беради.

 

Янги тартибга мувофиқ, фуқаролар суғурта тизимига икки йўл билан қўшилиши мумкин: мажбурий тарзда ёки ихтиёрий равишда. Мажбурий суғурта жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан таъминланади, ихтиёрий суғуртага қўшилмоқчи бўлганлар эса ҳар ой энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида бадал тўлайди. Тўланадиган тўловлар миқдори фуқароларнинг суғурта стажи ва қанча бадал тўлаганига қараб белгиланади.

 

Янги тизимнинг яна бир муҳим қулайлиги — айрим нафақалар автоматик тарзда тайинланишидир. Хусусан, 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаси, 2026 йил 1 июлдан эса вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси фуқаролардан ҳужжат талаб қилинмасдан, жамғарма томонидан проактив тарзда тўланади. 2030 йилдан бошлаб ишдан бўшатилганлик нафақаси ҳам шу тартибда тайинланиши режалаштирилган.

 

Аввалги таклифларда айтилишича, нафақа миқдори ходимнинг иш стажига боғлиқ бўлади: 8 йилгача стажга эга бўлганларга иш ҳақининг 60 фоизи, 8 йилдан ортиқ стажга эга бўлганларга эса 80 фоизи тўланади. Шунингдек, 4 ва ундан ортиқ фарзанди бор ёки ногирон фарзанд парваришлаётган оилаларга нафақа яна 20 фоизга кўпайтирилиши кўзда тутилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими ишга тушади | Zamon.uz