Ўзбекистон

Энди хориждаги мигрант аёллар молиявий қўллаб-қувватланади

Бу бўйича Халқаро Миграция Ташкилоти билан меморандум имзоланди.

Энди хориждаги мигрант аёллар молиявий қўллаб-қувватланади

“Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ва Халқаро Миграция Ташкилоти (IOM) ўртасида мигрантлар оилаларидан бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Имзоланган меморандум доирасида томонлар бир нечта ҳамкорлик йўналишларини белгиладилар. Хусусан, мигрантлар оилаларидаги аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун грант ва ўқув дастурлари орқали молиявий манбаларни жалб этиш режалаштирилган. Аёлларнинг барқарор даромад топишига ва иқтисодий заифликни камайтиришга хизмат қилувчи манзилли грант механизмлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, тажриба алмашиш ва бизнес уюшмалари билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган менторлик дастурлари йўлга қўйилади. Дастурлар самарадорлигини ошириш учун мониторинг ва баҳолаш тизими жорий этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг консультанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича Лойиҳа офиси раҳбари Нозимахон Давлетова бу борада “Аёлларнинг имкониятларини кенгайтирар эканмиз, биз уларни нафақат қўллаб-қувватламаймиз, балки оилаларнинг ўзгариши учун шароит яратамиз. Бу оилавий бюджетни оқилона бошқариш, пул ўтказмаларидан самарали фойдаланиш ва иқлим ўзгаришларига нисбатан уй хўжаликларининг бардошлилигини оширишга хизмат қилади” дея таъкидлаб ўтди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энди хориждаги мигрант аёллар молиявий қўллаб-қувватланади | Zamon.uz