Фарғонада умумий овқатланиш масканида 591 млн сўмлик газ ўғирлангани аниқланди
Маскан яширин тармоқ орқали газдан фойдаланиб келган.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. Фарғона шаҳрида ўтказилган навбатдаги текширув вақтида газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати фош этилган.
Маълум бўлишича, шаҳарнинг Ипак йўли кўчасида жойлашган “Й.К.” номли умумий овқатланиш маскани газ тармоғига яширин тарзда уланиб, истеъмол қилинган газни ҳисобга киритмасдан фойдаланиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган ва етказилган зарар миқдори 591 миллион 642 минг сўм этиб қайта ҳисоблаб чиқилган.
Ишга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.







