Ўзбекистон

Ўзбекистон помидор қоқиси энди Италия бозорида

“Янгийўл –Agro Star” ихтисослашган компанияси “Бизнесни ривожлантириш банки” билан ҳамкорликда Италияга 36 тонна помидор қоқисини экспорт қилди.

Ўзбекистон помидор қоқиси энди Италия бозорида

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлида навбатдаги йирик натижага эришилди.

 

Тайёрланган 36 тонна помидор қоқиси муваффақиятли тарзда Италия Республикасига экспорт қилинди.

 

Бу лойиҳа жорий йилнинг март ойида Италиянинг “Areafredda” компанияси билан тузилган 200 тонналик экспорт шартномаси асосида амалга оширилди. Мазкур ҳамкорлик нафақат маҳсулот етказиб бериш, балки ишлаб чиқариш жараёнларини халқаро стандартларга мослаштиришни ҳам назарда тутади.

 

 

Европа стандартларига мос ишлаб чиқариш мақсадида келишув доирасида италиялик агроном-мутахассислар помидор экиш, парваришлаш ва қуритиш жараёнларига жалб қилинди. “Янгийўл – Agro Star ихтисослашган компанияси ҳамда маҳаллий ер эгалари ўртасида тузилган шартномалар асосида “Max Rio” навли помидор уруғлари етказиб берилди. Италиялик ҳамкорлар бевосита жараёнларда иштирок этиб, фермерларга агротехник тадбирларни самарали олиб бориш бўйича, замонавий илмларга асосланган тавсиялар бериб боришди.

 

Натижада 623 тонна помидор етиштирилиб, қайта ишлаш орқали экспортбоп маҳсулот тайёрланди. Жараён давомида 300 нафар фуқаро мавсумий иш ўринлари билан таъминланди.

 

 

Иш самарадорлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлгани сабабли 2026 йилда 2 минг тонна помидор қоқисини экспорт қилиш бўйича янги келишувга ҳам эришилди.

 

“Янгийўл – Agro Star” компанияси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” билан ҳамкорликда намунавий тарзда ташкил этилган қоқи қуритиш плантасиялари келгуси йилда Қашқадарё, Андижон, Сирдарё вилоятларида йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу нафақат янги иш ўринларини яратади, балки помидор етиштирувчи фермерлар учун барқарор бозор тизимини йўлга қўяди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон помидор қоқиси энди Италия бозорида | Zamon.uz