Ўзбекистон

Ўзбекистонда 17 ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилиши мумкин

Ҳужжат тасдиқланса, фуқароларга QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади.

Ўзбекистонда 17 ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилиши мумкин

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиғи сабабли автомобилда хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

 

Лойиҳа тасдиқланса, жами 17 турдаги касаллик ва тиббий ҳолатларда хавфсизлик камаридан фойдаланмасликка рухсат берилади. Улар орасида қуйидагилар мавжуд:

 

  • умров, тўш, қовурға ёки елка камарининг синиши;
  • умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
  • сурункали обструктив ўпка касаллиги (ИВ босқич) ва бронхиал астма (ИВ босқич);
  • ўпка тўқималарининг интерстициал зарарланиши ёки ўпканинг бир қисми/иккаласи олиб ташланган ҳолатлар;
  • сурункали юрак етишмовчилиги (ИИИ босқич ва декомпенсация);
  • ИИИ-даражали (морбид) семизлик (БМИ ≥ 40);
  • бўйи 150 см дан паст бўлган шахслар;
  • қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
  • кўкрак қафаси соҳасидаги оғир тери касалликлари (псориаз, экзема ва б.);
  • кўкрак ёки елка соҳасига қўйилган протез ёки имплантлар;
  • кўкрак ва қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ жарроҳлик амалиётлари;
  • стома мавжудлиги (сунъий чиқиш йўли);
  • кўкрак қафасидаги йирик ўсмалар;
  • ҳомиладорлик.

 

Мазкур ҳужжат ҳали кучга кирмаган. Тиббий асос мавжудлиги тасдиқланган фуқароларга “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали шакллантириладиган QR-кодли электрон тиббий маълумотнома бириктирилган оилавий поликлиника томонидан берилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда 17 ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилиши мумкин | Zamon.uz