Ўзбекистон

Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўзига-ўзи кредит олишни тақиқлаган

Таҳлил натижаларига кўра, гендер жиҳатдан эркаклар икки баробар кўпроқ устунлик қилади.

Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўзига-ўзи кредит олишни тақиқлаган

 

2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, 149 минг 465 нафар жисмоний шахс кредит беришда ўз-ўзига тақиқлаш бўйича “Кредитга тақиқ” хизматига уланган. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлил маркази кредит бюроси маълум қилди.

Тақиқ қўйганлар орасида 101,4 мингдан ортиғи эркаклар, 47,9 минг киши аёлларни ташкил қилади.

 

Кредит олиш учун ўз-ўзини тасдиқлашдан 25-35 ёшдаги фуқаролар энг фаол фойдаланган. Бу ёшдаги фойдаланувчилар умумий фойдаланувчиларнинг учдан бир қисимини ташкил қилади. Кейинги ўринларда 36-45 ёшлилар (25 фоиз) ва 26 ёшгача бўлганлар (19,2фоиз) ташкил қилади.

 

Кредит олишни ўзига ўзи тақиқлаш хизмати июнь ойида ишга туширилганида, ундан 33,1 мингдан ортиқ киши фойдаланган. Июль ойида 37,6 минг, августда 37,8 минг, сентябрь ойида эса 108 минг 658 нафар киши КАТМдан фойдаланган. Октябрь ойи учун таҳлил ҳали эълон қилинмади.

 

Маълумот учун, мазкур амалиёт жорий йилнинг 6 июнь куни ишга туширилган эди. Ундан Кредит-ахборот таҳлилий маркази кредит бюроси сайтидан бепул фойдаланиш мумкин

custom img

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Маданият вазирининг тўрт нафар ўринбосари лавозимидан озод этилиб, янгилари тайинланди. Ҳасан Салиҳов Президентнинг маданият бўйича вакили бўлди.

custom img

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади

Шаҳарчада нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш, замонавий кампуслар ва талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилган.

custom img

Собиқ мактаб директори Гулираъно Қосимова суд қарори билан лавозимига тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди иш берувчининг ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топди.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 5 та олийгоҳ дунёнинг энг яхши 500 та университети қаторига киритилади

100 та олийгоҳ таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда камида 150 та техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш режалаштирилган.

custom img

Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани янги лавозими билан табриклади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, зўравонликнинг олдини олиш ва оғир ҳаётий вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар бўлиши кераклиги таъкидланди.

custom img

Туризмни фильмлар орқали тарғиб қилиш: “Film in Uzbekistan” платформаси яратилади

Энди Ўзбекистонда фильм суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг 25 фоизигача қоплаб берилади.

custom img

Ислом цивилизацияси форуми якунланди: иштирокчилар Президентга мурожаат йўллади

46 давлатдан 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган халқаро форум ўз ишини муваффақиятли якунлади.

custom img

Сардор Умурзоқов янги лавозимга тайинланди

Президент фармонлари билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўзига-ўзи кредит олишни тақиқлаган