Сирдарёда юк машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди
KamAZ йўл четида носоз ҳолатда турган вақтда унга Isuzu келиб урилган.

Сирдарё вилоятида М-34 "Термиз–Тошкент" халқаро автомобиль йўлининг 84-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
5 ноябрь куни соат 05:30 атрофида “KamAZ 54112” русумли юк автомобили техник носозлик сабаб йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган бўлган. Шу вақтда шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган"Isuzu" ҳайдовчиси ҳушёрликни йўқотиб, тўхтаб турган юк машинасининг орқа қисмига келиб урилган.
Расмий маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







