Тошкентда нуфузли олий ўқув юртлари талабалари гиёҳванд моддалар билан ушланди
Тезкор тадбир давомида талабалар яшаш манзилида 700 г марихуана, 600 г гашиш ва 100 г мефедрон топилди.

Тошкент шаҳрида бир нечта нуфузли олий ўқув юртлари талабалари гиёҳванд моддаларни сақлаш ва реализация қилишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Миллар кўрсатувида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бирининг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада салкам 700 грамм марихуана, 600 грамм гашиш ҳамда 100 грамм мефедрон гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида аниқланиб, олиб қўйилган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 2025 йилнинг илк олти ойи давомида Ўзбекистонда 46 нафар талаба гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани аниқланган.







