Ўзбекистон

Туркия Миллий таълим вазири Ўзбекистон билан таълим ҳамкорлигини ривожлантириш ва янги мактаблар очиш бўйича музокаралар ўтказди

Ҳозирда Ўзбекистонда 50 нафар турк ўқитувчиси фаолият юритмоқда, Тошкентдаги икки турк мактабида эса жами 693 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Туркия Миллий таълим вазири Ўзбекистон билан таълим ҳамкорлигини ривожлантириш ва янги мактаблар очиш бўйича музокаралар ўтказди

 

Туркия Республикаси Миллий Таълим Вазири проф. др. Юсуф Текин ЮНEСКО 43-умумий йиғилишида Туркия номидан иштироки давомида Ўзбекистонда, хусусан, Самарқанд ва Бухорода бўлиш бахтига муяссар бўлди. Бу икки шаҳар нафақат тарихий аҳамиятга эга, балки икки давлат ўртасидаги чуқур дўстлик ва биродарлик алоқаларининг рамзи ҳисобланади.

 

Ўрхун ёдгорликларидаги Билге Хоқон сўзлари, Навоий ва Абдулҳамид Сулайманов Чўлпон ижодидаги шеърлар ўзбек-турк биродарлигининг минг йиллик тарихини ва бугунги кун алоқаларининг қадрини ифодалайди. Бу руҳ, таълим, маданият ва тарбия орқали мустаҳкамланмоқда.

 

Саёҳат давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эзазхон Каримова ўртасида икки давлат дўстлигини мустаҳкамлаш, Истанбул ва Тошкентдаги мактаблар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича самарали музокаралар ўтказилди. Шу билан бирга, икки мамлакатнинг таълим тизимлари ўртасида инновацион лойиҳалар, педагогик кадрларни тайёрлаш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ўқув жараёнларига татбиқ этиш, ўқув дастурлари ва дарсликлар бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

 

Таълим дипломатияси концепцияси доирасида Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ўқув муассасалари ва дастурлар орқали стратегик ҳамкорлик кенгайтирилди. Ҳозирда Ўзбекистонда 50 нафар турк ўқитувчиси фаолият юритмоқда, Тошкентдаги икки турк мактабида эса жами 693 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Шунингдек, 14 та таълим муассасасида турк тилини ўқитиш ва маданиятни ўргатиш ишлари олиб борилмоқда.

 

2025 йил 1 ноябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган протокол икки мамлакат таълим ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқди. Шу доирада Тошкентда турк мактаби биноси учун ер ажратилди, Истанбулдаги Бакиркўй туманида эса Ўзбекистон фуқаролари учун мактаб очиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Бу эса икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги доимий ва барқарор ҳамкорликнинг намунасидир.

 

Вазир проф. др. Юсуф Текин саёҳат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга, шунингдек, ҳамкорлик қилган барча расмийларга ва олий ўқув юртлари жамоасига миннатдорлик билдирди. Айниқса, Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университети ректори Шерзодхон Қудратхўжага миннатдорлик изҳор қилинди.

 

Ушбу саёҳат икки давлат дўстлигини мустаҳкамлаш ва таълим дипломатияси орқали келажак авлодлар учун мустаҳкам биродарлик алоқаларини яратиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.