Ўзбекистон

Вашингтондаги С5+1 саммитида қайси мавзулар кўтарилади?

Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ва хавфсизлик масалалари асосий диққат марказида.

Вашингтондаги С5+1 саммитида қайси мавзулар кўтарилади?

Вашингтонда Марказий Осиё беш давлати ва АҚШ иштирокида бўлиб ўтадиган С5+1 саммитида стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

 

Саммитнинг асосий мавзулари минерал ресурслар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва энергия хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Марказий Осиё АҚШ миллий хавфсизлиги ва «яшил» энергетик ўтиш жараёни учун зарур бўлган стратегик материалларга бой минтақа ҳисобланади. Ўзбекистонда вольфрам, литий, германий каби 14 турдаги ноёб унсурлар конлари аниқланган, Қозоғистон дунё уранининг 39 фоизини етказиб беради, Тожикистон эса дунё сурма ишлаб чиқаришида иккинчи ўринни эгаллайди.

 

Шунингдек, саммитда иқтисодий шерикликни чуқурлаштиришга қаратилган икки ва кўп томонлама битимлар имзоланиши, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва Транскаспий халқаро транспорт йўлагини яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинади. Терроризмга қарши кураш ва чегара хавфсизлиги мавзулари, шунингдек, Афғонистондаги вазият ҳам кун тартибида бўлиши кутилмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, С5+1 саммити Марказий Осиёнинг АҚШ учун стратегик аҳамиятини оширишга хизмат қилади. Озарбайжонни жалб этган ҳолда платформани кенгайтириш масаласи минтақавий боғланиш тизимида муҳим аҳамият касб этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.