Ўзбекистон

Беш ташаббус паралимпиядаси ғолиблари тантанали тарзда тақдирланди

Мусобақада 330 нафар ногиронлиги бўлган ўқувчилар қатнашди.

Беш ташаббус паралимпиядаси ғолиблари тантанали тарзда тақдирланди

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшларни спортга жалб қилиш, уларни жисмоний ва ижтимоий реабилитация йўналишида қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган “Беш ташаббус паралимпия” даси Республика босқичининг тақдирлаш маросими Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур мусобақа Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ-389-сон қарори асосида, ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни спорт орқали реабилитация қилишни кучайтириш мақсадида ташкил этилган. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернатларининг 9–11-синф ўқувчиларидан иборат спортчилар иштирок этди.

 

 

Республика финалига мамлакатнинг турли ҳудудларидан сараланган 330 нафар ўқувчи етиб келиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди. Улар ўзининг матонати, ирода кучи ва ғалабага бўлган иштиёқи билан йиғилганларга мотивация ва катта таассурот улашди.

 

Маросим якунида мусобақа совриндорлари фахрий ёрлиқ, кўкрак нишони ҳамда совринлар билан тақдирланди.

 

Натижаларга кўра:

 

• 1-ўрин — Бухоро вилояти жамоаси

 

• 2-ўрин — Тошкент шаҳри вакиллари

 

• 3-ўрин — Андижон вилояти спортчилари

 

дея эълон қилинди.

 

 

Тадбир ногиронлиги бўлган болаларнинг истеъдоди ва ғайратини қўллаб-қувватлаш, уларга янги марралар сари куч ва руҳ бағишлашга қаратилган муҳим саҳифалардан бири сифатида эсда қолди. Шу каби лойиҳалар ёшлар учун янада кенг имкониятлар очиб, уларни йирик спорт майдонларига чиқишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Беш ташаббус паралимпиядаси ғолиблари тантанали тарзда тақдирланди | Zamon.uz