Ўзбекистон

Фарғонада тадбиркорларга ажратилган 1,4 млрд сўмлик субсидия ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганиши натижасида бир нечта ҳудудларда маблағлар мақсадсиз сарфланган ва талон-торож қилинганлиги маълум бўлди.

Фарғонада тадбиркорларга ажратилган 1,4 млрд сўмлик субсидия ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди

Фарғона вилоятида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган субсидия маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

 

Ўрганиш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги қарори асосида ажратилган субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган. Натижага кўра, 2023–2024 йилларда ажратилган жами 9,3 млрд сўмлик субсидия маблағларининг 1,4 млрд сўмдан ортиғи турли схемалар орқали ўзлаштирилган.

 

Аниқланган бузилишлар:

 

  • Учкўприк туманида икки корхона 37 нафар касаначига етказилиши керак бўлган 309,4 млн сўмлик ускуналарни бермаган.

 

  • Риштон туманида бир корхона 42 нафар касаначилар учун ажратилган 277,2 млн сўмни мақсадсиз ишлатган.

 

  • Боғдод туманида икки корхона 54 нафар касана чи номидан 275 млн сўмни ўзлаштирган.

 

  • Бешариқ туманида бир корхона 33 нафар фуқарога тегишли 192,4 млн сўмлик ускуналарни топширмаган.

 

  • Қўқонда бир корхона 17 нафар касаначига мўлжалланган 160,5 млн сўмлик ускуналарни етказмаган.

 

  • Фарғона тумани, Фарғона шаҳри ва Данғара туманларида жами 255,3 млн сўм талон-торож қилинган.

 

Шунингдек, 6 нафар фуқарога икки маротаба субсидия ажратилиши натижасида 34,9 млн сўм асоссиз сарфлангани, аввал субсидия олган 47 нафар шахсга қайта 300,1 млн сўм ажратилгани аниқланган.

 

Агентлик назарида, субсидия ажратилиши устидан назорат қилиши лозим бўлган маҳаллий боълимлар ва масъул ходимлар томонидан жиддий эътиборсизлик ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жиноий иш қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада тадбиркорларга ажратилган 1,4 млрд сўмлик субсидия ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди | Zamon.uz