Ўзбекистон

Илм — маърифат интеграцияси

Академик Шавкат Аюпов мақоласи “Pangea Globe” нашрида чоп этилди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бунёд этилиши жараёнида Ўзбекистон Фанлар академиясининг роли ва илмий ҳамкорликдаги фаолияти ҳар томонлама таҳлил этилган.

Илм — маърифат интеграцияси

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Шавкат Аюпов муаллифлигида жаҳоннинг нуфузли Newsweek “Pangea Globe” нашрида чоп этилган мақоласи биз учун қувончли воқеа бўлди. Ушбу мақолада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бунёд этилиши жараёнида Ўзбекистон Фанлар академиясининг роли ва илмий ҳамкорликдаги фаолияти ҳар томонлама таҳлил этилган. Муаллиф Марказнинг ташкил этилиши мамлакатнинг маънавий, илмий ва маданий ҳаётида янги босқични бошлаб бергани, шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлайди. 


Бундай нуфузли нашрда чоп этилган мақолада Марказ фаолиятидаги асосий вазифалари — илмий-тадқиқот йўналишлари, фундаментал тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, экспозиция ва музей концепцияларининг илмий асосларини ишлаб чиқиш масалалари атрофлича ёритилган. Шу билан бирга, Академиянинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги, халқаро форум ва конференциялардаги фаол иштироки Марказнинг илмий салоҳияти ва нуфузини оширишда муҳим омил сифатида баҳоланади.      


Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2025 йил 29 январдаги топшириғига мувофиқ, Фанлар академиясига Ислом цивилизацияси марказига илмий-услубий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган эди. Мазкур топшириқ ижроси доирасида Фанлар академияси ва унинг таркибий бўлинмалари Марказ билан яқин илмий ҳамкорликни йўлга қўйдилар. 


Фанлар академияси Президенти Шавкат Аюпов ва вице-президенти Бахром Абдухалимов бошчилигида академиклар, олимлар ва илмий муассасаларнинг фаол иштироки натижасида Марказнинг музей экспозициялари ва контентлари юқори илмий савияда тайёрланди. Ҳамкорлик доирасида марказ фаолияти мазмунини бойитиш ва унинг илмий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 800 дан ортиқ илмий-тадқиқот лойиҳалари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. 


Шунингдек, Марказнинг Кенгайтирилган илмий кенгаши фаолияти доирасида Фанлар академияси ва турли илмий муассасалар олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар режаси ва йўналишлари шакллантирилди, инновацион ва илмий дастурлар мувофиқлаштирилди хамда амалиётга татбиқ этилди. Ушбу лойиҳалар Ислом цивилизациясининг илмий, маънавий, маданий ва тарихий меросини ўрганиш, унинг жаҳон фан ва маданияти тараққиётидаги ўрнини ёритиш, шунингдек, замонавий илмий таҳлиллар асосида миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилди.  
Фанлар академияси ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги бу самарали ҳамкорлик келгусида ҳам изчил ривожланиб, янги илмий натижалар ва амалий ютуқларни бериши шубҳасиз.

 

Шу ўринда мухтарам президентимизнинг илм-фан тараққиётига, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғун ривожланишига, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига кўрсатиб келаётган доимий эътибор ва ғамхўрлигини алоҳида эътироф этамиз. Бу юксак эътибор Марказ фаолиятида янги марралар учун илҳом ва масъулият бағишлайди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Илм — маърифат интеграцияси | Zamon.uz