Ўзбекистон

Комил Алламжонов АҚШга ўзбекистонликлар учун 10 йиллик виза жорий этишни таклиф қилди

У буни 2026 йилдан АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз тартиб жорий этилиши фонида билдирди.

Комил Алламжонов АҚШга ўзбекистонликлар учун 10 йиллик виза жорий этишни таклиф қилди

Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маслаҳатчиси Комил Алламжонов ўзбекистонлик фуқаролар учун АҚШ томонидан 10 йиллик визалар жорий этилишини таклиф этди. Бу ҳақда Алламжонов 3 ноябрь куни X (собиқ Twitter) платформасидаги саҳифасида маълум қилди.

 

У ўз постида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш тартиби жорий этилишини эслатди. Мазкур янгиликка изоҳ билдирган АҚШ Давлат котиби биринчи ўринбосари Кристофер Ландау визасиз режимни “америкалик сайёҳлар учун кенг имкониятлар очувчи муҳим қадам” сифатида баҳолади.

 

Алламжоновнинг қайд этишича, у яқинда Кристофер Ландау ҳамда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашувда америкалик туристлар учун виза бекор қилиниши масаласини муҳокама қилган. Шу муносабат билан у B1/B2 тоифасидаги визалар амал қилиш муддати ўзбекистонликлар учун 1 йилдан 10 йилгача узайтирилиши икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Аллақачон муҳим қадам ташланди — Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун очиқ. Энди ўзбекистонликларга ҳам Америка визаси муддатини узайтириш имконияти берилса, бу икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди”, — дея таъкидлади Алламжонов.

 

У, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасида ҳамкорлик салоҳияти юқори эканини қайд этди: “Минтақа ва АҚШ бир-бирига таклиф қиладиган ва бир-биридан оладиган фойдали имкониятлар кўп. Муҳими — бошладик, бу жараённинг йўлга қўйилгани мени қувонтирaди”, — деди Алламжонов.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Комил Алламжонов АҚШга ўзбекистонликлар учун 10 йиллик виза жорий этишни таклиф қилди | Zamon.uz