Ўзбекистон

Ўзбекистонда кибержиноятлар энг кўп қайд этилган банклар рўйхати эълон қилиб борилади — ИИВ

Ушбу чора молия ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини кучайтиришга қаратилган.

Ўзбекистонда кибержиноятлар энг кўп қайд этилган банклар рўйхати эълон қилиб борилади — ИИВ

 

Ҳар йил якунида кибержиноятлар энг кўп содир этилган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхати оммавий равишда эълон қилинади. Бу ҳақда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходими, капитан Мақсуджон Мирабдуллаев маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги 153-сонли қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги мамлакатда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Мазкур қарор билан банклар ва тўлов ташкилотларига кибержиноятларнинг олдини олиш, ахборот хавфсизлиги сиёсатига риоя этиш борасида қатъий жавобгарлик юклатилган.

 

ИИВ вакили таъкидлашича, илгари айрим банк ёки тўлов тизимларида катта миқдордаги маблағ ўғирланиши ёки ноқонуний ечиб олиш ҳолатлари кузатилганида бу маълумотлар оммага тақдим этилмас эди. Эндиликда эса йил якунида қайси банк самарали фаолият кўрсатгани, қайси бири эса заифликларига кўра кибержиноятларга имкон яратгани бўйича очиқ статистик маълумотлар эълон қилинади.

 

Шунингдек, банк ёки тўлов ташкилоти айби билан фуқароларнинг маблағлари ўзлаштирилган ҳолатлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб борилади. Ушбу маълумотларда жиноят қандай усулда амалга оширилгани ва етказилган зарар миқдори очиқ ёритилади.

 

Мазкур амалиёт банклар ва тўлов тизимларининг киберхавфсизлик талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини ошириши, тизимдаги заифликларни бартараф этишга ундаши ҳамда кибержиноятларнинг олдини олишда самарадорликни таъминлаши кутилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.