Ўзбекистон

Тошкент Осиёда 2026 йилда саёҳат учун энг яхши манзиллар рўйхатига киритилди

Дунёга машҳур “Condé Nast Traveler” халқаро сайёҳлик нашри “2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар” рейтингини эълон қилди.

Тошкент Осиёда 2026 йилда саёҳат учун энг яхши манзиллар рўйхатига киритилди

 

Тошкент шаҳри дунёга машҳур “Condé Nast Traveler” халқаро сайёҳлик нашри томонидан эълон қилинган “2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар” рўйхатидан ўрин олди.

 

Рейтингда қайд этилишича, пойтахт ўзининг қадимий тарихий мероси ва замонавий шаҳар муҳитининг уйғунлашуви билан сайёҳлар учун жозибадор манзилга айланмоқда. Бу ерда қадимий мадрасалар, бозорлар ва тарихий обидалар замонавий маданий майдонлар билан ёнма-ён мавжуд бўлиб, меҳмонларга ўзига хос тажриба тақдим этади.

 

Нашр Тошкентнинг Марказий Осиёда маданий туризм марказига айланиш жараёни жадаллашаётганини таъкидлади. Жумладан, “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси ҳамда “Замонавий санъат маркази” фаолиятининг йўлга қўйилиши шаҳарга ташриф буюрувчиларга бой тарихий мерос ва замонавий санъат билан бир вақтнинг ўзида танишиш имконини бермоқда. Бу эса пойтахтни истеъдодлар, маданият ва замонавий бадиий ҳаёт чорраҳасига айлантиради.

 

Бугунги кунда Тошкент нафақат Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишларига кириш дарвозаси, балки мустақил равишда алоҳида кашф этилиши лозим бўлган замонавий туризм маскани сифатида ҳам эътироф этилмоқда. Шаҳарда бой маданий дастурлар, тарихий экскурциялар, санъат тадбирлари ва бетакрор шаҳар муҳити саёҳатчилар учун унутилмас таассуротлар бахш этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.