Ўзбекистон

Янги молиявий пирамида оммалашмоқда. Уни ИИБ ходимлари реклама қиляптими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан сўнг ИИВ суриштирув бошлади.

Янги молиявий пирамида оммалашмоқда. Уни ИИБ ходимлари реклама қиляптими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги молиявий пирамида авж олгани ва уни “орган” ходимлари тарғиб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ҳолатга расмий муносабат билдирди.

 

Тарқалган хабарларга кўра, Ўзбекистонда шакли ва услуби жиҳатидан олдингилардан умуман фарқ қилмайдиган янги XCM молиявий пирамидаси оммалашиб бормоқда. У бошқа молиявий пирамидаларидан фарқли равишда меҳнат жамоалари, ҳатто ички ишлар тизимида фаолият олиб борувчи шахслар ҳам билиб-билмасдан XCM тарғиботига, кўпроқ одамларнинг алданишига “ҳисса” қўшмоқда.

 

XCM нима?

 

XCM, яъни X Connection Media Австралияда ташкил этилган онлайн медиа компанияси экани, 2024 йил 4 августда ташкил қилингани ва сертификат олгани айтилади. Интернетда реклама ва онлайн маркетинг лойиҳанинг мақсади сифатида қайд этилган.

 

Маълум бўлишича, одамларнинг унга қўшилиш учун депозит қўйишга мажбур. “Лойиҳа” депозит қўйиш мажбуриятини “хавфсиз ҳамкорлик муҳити яратишга ёрдам бериши” билан изоҳланган.

 

Kun.uz'нинг ёзишича, ана шу изоҳнинг ўзиёқ XCM молиявий пирамида эканини билдириб турибди. Чунки хавфсизлик ҳамкорлик муҳити пул билан эмас, ҳуқуқий асослар билан яратилади.

 

"Негаки, хавфсиз ҳамкорлик муҳити пул тўлови билан эмас, одатда ҳуқуқий асослар билан яратилади. Аксинча, “Бирор бир қонуний асосга эга бўлмаган ва келиб чиқишининг тайини бўлмаган келишув билан депозитга пул қўйиш муқаррар алданиб қолиш дегани", - дейилади суриштирув мақоласида.

 

Алдов нуқтаси видеоларга лике босиш ва изоҳ ёзишга асосланган тизим шаклида ишлайди.

 

Тармоқларда тарқалган видеолавҳада ХCМ'га кўпроқ одамни жалб қилиш ва уларни депозит қилишга чорлаш ҳақида бу ҳолатни олдини олиш керак бўлган ИИБ ходимлари ҳам жалб қилинган.

 

Kun.uz'га кўра, шундай “тарғиботчилардан” бири Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ИИБ профилактика инспектори.

 

“Ҳақиқатан ҳам бу жамоа билан ишлаб, кўп бонуслар, ундан ташқари, топшириқлар бажариш орқали юқори сармояга эга бўляпман. Бу тўғрисида ўз ҳамкасбларимга ҳам маълумот бериб, уларга ҳам аъзо бўлишга таклиф қилдим. Кўпчилик ижобий фикр билдириб, аъзо бўлмоқда”, — деган профилактика инспектори.

 

Маълум бўлишича, молиявий пирамидани ташкил қилишда ИИБ ходимлари кўпчиликни ташкил қилади.

 

Мазкур ҳолатга ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов расмий муносабат билдирди.

 

Унга кўра, ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ички ишлар-органлари ходимларининг ушбу платформани тарғиб қилишида иштироки бўйича хизмат текшируви тайинланди.

 

Zamon.uz ҳодисани кузатишда давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янги молиявий пирамида оммалашмоқда. Уни ИИБ ходимлари реклама қиляптими? | Zamon.uz