Ўзбекистон

Зангиотада эгаси номаълум 5 килограмм наркотик модда топилди

Ҳозирда гиёҳванд моддаларни яширган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Зангиотада эгаси номаълум 5 килограмм наркотик модда топилди



Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва истеъмоли жамият саломатлигига, ёшлар тақдирига ҳамда мамлакат тараққиётига жиддий таҳдид солишда давом этмоқда. Ушбу хавфли иллатга қарши кескин чоралар кўриш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида йирик ҳажмдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши фош этилди.

 

Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли яқинидаги яширилган жойдан гиёҳванд модда топилди. Текширув жараёнида илгари наркокурерлар томонидан қолдирилган 10 дона ўрамда, жами 4 килограмм 956 грамм “опий” моддасининг борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштирилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда гиёҳванд моддаларни яширган шахсларни аниқлаш бўйича зарур тергов ва тезкор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Зангиотада эгаси номаълум 5 килограмм наркотик модда топилди | Zamon.uz