Ўзбекистон

Аброр Мухтор Алий жамоат фаоли Ҳамид Содиққа таҳдид қилгани айтилмоқда

30 нафар журналист, адвокат, олим ва жамоат фаоллари тегишли ташкилотлардан Аброр Мухтор Алийга нисбатан ҳуқуқий баҳо беришини сўрамоқда.

Аброр Мухтор Алий жамоат фаоли Ҳамид Содиққа таҳдид қилгани айтилмоқда

 

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг ўзбек сегменти баъзи масалаларда икки тоифага бўлинди.

 

Тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари сиёсатшунос Ҳамид Содиқни ҳимояласа, бошқалари, Аброр Мухтор Алийни ҳимоя қилишмоқда.

 

Хусусан, собиқ депутат Расул Кушербаев ҳам ўз фикрини билдириб ўтди: “Ўзбекистон – Конституцияга кўра, ҳуқуқий, демократик, дунёвий давлат. Инсонларнинг эрки, шаъни ва қадр-қиммати, эркин фикри, диний эркинлиги, фикрлаш эркинлиги давлат томонидан қатъий ҳимоя қилиниши керак. Жумладан, сўз ва фикр эркинлиги учун дин номи билан оммавий сазойи қилишга, Ўзбекистон конституциявий тизимида йўл қўйилмайди.

 

Аброр Мухтор Алийнинг ушбу ва бошқа чиқишларида Ўзбекистон Конституцион тизимига, унинг қадриятларига тўғридан-тўғри тажовуз кўриниб туради, инсонларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширганлик учун сазойи қилиш ҳолатлари жуда кўп учрайди”, — деб ёзади Кушербаев.

 

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Аброр Мухтор Алийнинг бу гапларига ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини айтмоқда.

 

Ҳозирги вақтда 30 нафар журналист, адвокат, олим ва жамоат фаоллари Мухтор Алий тегишли ташкилотлардан Мухтор Алийга нисбатан ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"