Ўзбекистон

Ўзбекистон Кубогида финалдаги можаро сабаб ҳар икки клуб жазога тортилди

Финалдаги можаролар ортидан ЎФА жазо чоралари қўллади.

Ўзбекистон Кубогида финалдаги можаро сабаб ҳар икки клуб жазога тортилди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) Тарбиявий-интизом қўмитаси сўнгги йиғилишида Суперлига ва Кубок ўйинларидаги интизомий ҳолатларни кўриб чиқди. “Пахтакор” — “Бухоро” Кубок финалида 103-дақиқада футболчилар орасида тартибсизлик юзага келган ва расмийлар майдонга аралашган. Натижада, ҳар икки клубга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланди.

 

Суперлигада ҳам бир қатор интизомий ҳолатлар қайд этилди. Масалан, “Пахтакор” ва “Қизилқум” ўйинида “Қизилқум” футболчиси Роман Папари қизил карточка олиб, 3 та ўйинга дисквалификация қилинди. Шу ўйинда бошқа футболчилар ҳам сариқ карточкалар ва жарима чораларига тортиилди.

 

Шу билан бирга, бошқа ўйинларда ҳам футболчиларнинг вақтни чўзиш, ҳакка қарорларига эътироз билдириш ва тўп учун тажовузкор ҳаракатлари сабабли сариқ ёки қизил карточкалар берилди. Масалан, “Хоразм” — “Пахтакор” ўйинида ҳар икки жамоа футболчиси қизил карточка билан майдондан ҳайдалди ва 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

 

ЎФА мутасаддилари жамоаларга интизомий жазо чоралари жорий этилиши орқали келажакда шундай ҳолатларнинг олдини олиш, ўйинда адолат ва тартибни сақлашга интилишини таъкидламоқда. Шу билан бирга, футболчиларнинг ҳакка қарорларига ҳурмат билан қараши ва майдон ичидаги тажовузкор ҳаракатлардан сақланиши зарурлиги эслатилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.