Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон жиноятларга оид мобил қурилмалар бўйича маълумот алмашади

Икки давлат ўғирланган ва клонланган телефонлар бўйича ягона ахборот тизимини жорий этади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон жиноятларга оид мобил қурилмалар бўйича маълумот алмашади

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида клонланган, ўғирланган, йўқолган ёки жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар ҳақида ахборот алмашиш бўйича битим тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. Шунга мувофиқ, икки давлат ҳуқуқ-ният органлари энди жиноятда ишлатилган ёки ноқонуний равишда қўлга киритилган мобил қурилмаларни аниқлашда ўзаро маълумот олиш имконига эга бўлади.

 

Битимни амалга ошириш учун масъул орган этиб Рақамли технологиялар вазирлиги белгиланди. Мазкур тизим ишга туширилгач, давлатлар ўртасида IMEI-кодлар, қурилма эгаси тўғрисидаги маълумотлар ва жиноят сабаблари бўйича тезкор маълумот алмашинуви йўлга қўйилади. Бу эса ноқонуний сотувлар, “қора бозор” ва жиноят тармоқларини аниқлашда муҳим восита бўлиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, битим кучга киргач, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли идоралар унинг ижроси устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди. Мазкур ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашда, айниқса, трансчегаравий мобил алоқа воситалари билан боғлиқ жиноятларни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Аввалроқ, 19 май куни Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинган эди. Ушбу ҳужжат икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва мустақиллик ҳамда ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш тамойилларига асосланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон жиноятларга оид мобил қурилмалар бўйича маълумот алмашади | Zamon.uz