Ўзбекистон биринчи хоними дунёда онкология соҳаcидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди
Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаcининг Биринчи хоними Зироат Маҳмудовна Мирзиёева онкология соҳаcидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, OncoDaily халқаро платформаcи саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгилайдиган етакчиларни ўз ичига олган “Онкология соҳаcидаги энг нуфузли 100 нафар аёл” рейтингиcини эълон қилган.
Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, “Zamin” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор.
Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳаcида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган.
“Зироат Мирзиёева 2025-йил сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва St. Jude тадқиқот шифохонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат” номли муҳим форумга раислик қилди ҳамда жаҳон ҳамжамиятини саратон касаллигига чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш учун шошилinch чоралар кўришга чақирди.
Унинг фаолиятида бутун дунё бўйлаб, айниқса яшовчанлик кўрсаткичлари сезиларли даражада паст бўлган мамлакатларда болаларга тиббий ёрдамдан тенг фойдаланишни таъминлаш масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. У миллий стратегияларни 2030-йилга бориб саратон касаллигига чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини 60 фоизга етказишдек халқаро мақсадлар билан боғлаш орқали Ўзбекистоннинг глобал соғлиқни сақлаш сиёсатидаги ўрнини мустаҳкамлади”, - дейилади рейтингда.
Зироат Мирзиёеванинг халқаро рейтингга киритилиши унинг “юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашни миллий ва глобал даражада кучайтиришга қўшган шахсий ҳиссасининг эътирофи”, шу билан бирга, “Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигининг тасдиғи”дир.







