Ўзбекистон

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан ушланди

Маълум бўлишича, улар олдин ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан ушланди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Ургут туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн сўмлик камомад бўйича прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 167-модддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилади.

 

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси мазкур жиноят ишининг унда гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан бирига тегишли қисмини танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.

 

Сўнгра ҳоким ёрдамчиси ушбу пулларни маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилган ҳамда мазкур қонун ҳимоячиси ҳам 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Маълум бўлишича, адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишининг гумондор шахсга тегишли қисмини ЖПКнинг 84-моддаси билан тугатиб беришни ваъда қилган.

 

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳоким ёрдамчиси муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан, адвокат эса 168-моддаси билан судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.