Ўзбекистон

Ўзбекистонда наркожиноятлар ҳақида хабар қилганлар мукофотланади

Ҳукумат гиёҳвандликка қарши курашни мустаҳкамлаш учун фуқароларни рағбатлантириш ва тезкор текширув тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда наркожиноятлар ҳақида хабар қилганлар мукофотланади

Президент фармони асосида наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласи ҳақида хабар берган ёки аниқлашга кўмаклашган фуқаролар муносиб рағбатлантирилиши белгиланди. Бунинг тартибини Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади — дея хабар беради ҳукумат қарор лойиҳаси.

 

Ички ишлар вазирлиги 2025 йил якунигача маҳаллаларда хизмат қилувчи профилактика инспекторларини ноқонуний нарколабораториялар ва қўлбола қадоқлаш цехларини аниқлаш бўйича ўқитишни ташкил этади. Шу билан бирга, самарали фаолият кўрсатган ходимларни бюджетдан ташқари маблағлар орқали рағбатлантириш ёки маҳаллада аниқланган тақдирда бошқа идоралар томонидан интизомий чора қўллаш тартиби жорий этилади.

 

Ҳужжатда 2026 йил 1 мартга қадар ички ишлар органлари учун гиёҳвандлик воситаларини экспресс аниқлашга мўлжалланган замонавий техник воситалар харид қилиниши ва амалиётга жорий этилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар айланмасига қарши чора-тадбирлар кучайтирилади, жазолар оғирлаштирилади ва ёшлар иштирокидаги жиноятлар учун алоҳида қатъий чора белгиланиши кўзда тутилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда наркожиноятлар ҳақида хабар қилганлар мукофотланади | Zamon.uz