Қаршида кафе ҳудудида ёнғин содир бўлди
Ёнғин 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ёрдамида 2 соатда ўчирилган.

9 ноябрь куни эрталаб Қарши шаҳар «Чўлқувар» маҳалласида жойлашган текстиль ишлаб чиқариш цехи ҳудудидаги кафеда ёнғин юз берди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар соат 08:02 да келиб тушган.
Ҳодиса жойига тезкор етиб борган 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника воқеани бартараф этиш ишларини бошлаган. Ёнғин соат 09:59 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.







