Ўзбекистон

“InnoX” бизнес-инкубатор дастури орқали ёшлар 1175 та стартап лойиҳасини ишлаб чиқди

Ўзбекистонда 12 ҳудудда фаолият юритаётган Ёшлар технопарклари ёшларнинг илм-фан, робототехника ва стартап лойиҳаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

“InnoX” бизнес-инкубатор дастури орқали ёшлар 1175 та стартап лойиҳасини ишлаб чиқди

 

Мамлакатимизда ёшларни илм-фан ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, замонавий касбларга ўқитиш ҳамда стартап ғояларини амалиётга жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 313-сонли қарорига мувофиқ, республиканинг 12 та ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилди.

 

Мазкур технопарклар ёшлар учун илмий-техникавий ижодкорлик, амалий кўникмаларни ривожлантириш ва инновацион тадбиркорликни шакллантириш марказига айланди. Бугунги кунда у ерда “веб-дастурлаш”, “робототехника”, “3D моделлаштириш”, электроника, видео монтаж, график дизайн, “AutoCAD” каби 7 турдаги замонавий йўналишлар бўйича ўқув ва ишлаб чиқариш хизматлари йўлга қўйилган.

 

Технопаркларда ёш ихтирочи ва тадқиқотчиларнинг ғояларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида “InnoX” бизнес-инкубатор ва акселератор дастури фаолият юритмоқда. Ушбу дастур орқали ёшларнинг стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш, бизнес-режа тузиш, маркетинг стратегиясини шакллантириш ва молиявий саводхонлигини оширишга кўмак берилмоқда. Натижада, бугунги кунга келиб 1175 та стартап лойиҳаси муваффақиятли ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилмоқда.

 

Шунингдек, технопаркларда геология, робототехника, мехатроника, сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги, дастурлаш ва рақамлаштириш каби йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 30 дан ортиқ маркетинг ва консалтинг хизматлари, замонавий техник жиҳозлар орқали ўқув ва ишлаб чиқариш фаолиятига кўмаклашиш, мобилография ва “SMM” хизматларини ривожлантириш имкониятлари яратилган.

 

Энг муҳими, ушбу технопарклар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар инновацион таълим жараёнларига жалб этилди. Улар ўз ғоялари асосида амалий маҳсулотлар яратиш, янги технологияларни ўзлаштириш ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.

 

Хулоса қилиб айтганда, Ёшлар технопарклари бугунги кунда нафақат илмий-техник ижодкорлик маркази, балки ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқарувчи, уларни келажак касбларига тайёрловчи муҳим майдонга айланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.